Жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлланмаси учун яна 4 та ўрин қолди.
Швейцария ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоалари ўртасида ўтган учрашувда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Бироқ Швейцария учун бу дуранг мундиал эшикларини ўз тарихида 11-марта очиш учун кифоя бўлди. Чунки швейцарияликлар илк ўйинда Шимолий Ирландия майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.
Швейцария–Шимолий Ирландия — 0:0.
Швейцария: Зоммер, Лихтштайнер, Аканжи, Сеферович (Эмболо 86), Жака, Родригес, Цубер, Жемаили (Меҳмеди 61), Закария, Шер, Шакири (Фройлер 80).
Шимолий Ирландия: МакГоверн, МакОли, Эванс, Дэвис, Вашингтон (МакНэйр 82), Брант, Даллас, Норвуд (Магеннис 75), Хьюз, Уорд (Жонс 74), Сэвилл.
Огоҳлантиришлар: Брант 7, Сеферович 72, Эванс 79.
Дастлабки учрашув: 1:0.
Иккинчи ўйинда Хорватия терма жамоаси ҳамда Греция ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур учрашувда худди Швейцария–Шимолий Ирландия сценарийси такрорланди. Яъни ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
Лекин хорватияликлар дастлабки ўйин натижасига кўра, жаҳон чемпионати йўлланмасини ўз тарихида бешинчи марта қўлга киритди.
Греция–Хорватия — 0:0.
Греция: Карнезис, Папастатопулос, Рецос, Торосидис, Манолас, Зека, Тахцидис, Циолис, Христодулопулос (Фортунис, 59), Бакасетас (Янниотас, 59), Митроглу (Пелкас, 78).
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Ракитич, Модрич (Митрович, 90), Брозович, Перишич (Ребич, 86), Манжукич, Калинич (Крамарич, 78).
Огоҳлантиришлар: Тахцидис (24).
Дастлабки учрашув: 1:4.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Тунис ҳамда Марокаш терма жамоалари ЖЧ–2018 мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлишгани ҳақида хабар бергандик.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Ҳозирча 28 жамоа мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб бўлди.
Қолган гуруҳ босқичидаги ва плей-офф учрашувлари шу ой якунига қадар бўлиб ўтади ва барча 32 жамоанинг қайсилар эканлигига аниқлик киритилади. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 декабрь куни ўтказилади.
Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов-на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
Мусобақанинг амалдаги чемпионлари — Германия терма жамоаси мундиал йўлланмасига аввалроқ эга чиқишган.