Нукус шаҳри ва Урганч шаҳрида ҳарорат кечаси 2 даражагача совиб кетади.
15 ноябрдан ҳарорат +11...+13 даражагача тушади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳри ва Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида ҳарорат кечаси 2 даражагача совиб кетади.
Айни вақтда ҳудудларда ҳарорат ўртача 15–20 даража илиқ. Тошкент шаҳрида эса ҳарорат 18–20 даража илиқни ташкил этади.
Аввал хабар берганимиздек, бу йил иссиқлик таъминоти аввалги йилларга нисбатан кечроқ ишга тушишни бошлади. Бу йилги куз ҳам анча илиқ бўлганлиги барчамизга маълум.
10 ноябрдан бошлаб синов тариқасида ижтимоий соҳа объектларида, 12 ноябрдан эса турар-жой биноларида иссиқлик тизими ишга тушиши ҳақида хабар берган эдик.