У давлат учун эҳтимолий хавф сифатида баҳоланяпти.
Швейцария федерал полицияси расмийларни миллиардернинг мамлакатдан мулк сотиб олиш ҳақидаги ҳар қандай таклифини рад этиши ҳақида огоҳлантирган. У жиноий ташкилотлар билан тил бириктирган бўлиши мумкин, дейилган полиция баёнотида.
Абрамовичнинг адвокати Даниел Гласл эса полициянинг бу баёнотини инкор этган ҳолда мижозини қўллаб-қувватламоқда.
Таъкидлаш жоизки, Роман Абрамович шу пайтга қадар нафақат Швейцария, балки бошқа давлатлар томонидан ҳеч қандай таъқиқга учрамаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли россиялик миллиардер Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини ҳисобланади.