Zeromax Ўзбекистонда қатор йирик лойиҳаларга бошчилик қилган.
Халқаро ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Гулнора Каримова ва Zeromax компанияси алоқалари ҳақида турли гаплар юради.
Zeromax компанияси 2005 йилда Швейцариянинг Цуг шаҳрида рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистон билан нефть ва газ савдоси бўйича келишувлар олиб борган. 2010 йилда Zeromax 191 нафар кредитордан 5,6 млрд франк қарз бўлган ҳолда касодга учради.
Компанияга Ўзбекистонда Одилбой номи билан машҳур бўлган Миродил Жалолов раҳбарлик қилган. Касодга учрагунча компания Ўзбекистонда энг йирик қурилиш лойиҳалари устида иш олиб борган. Хусусан, Ҳазрати Имом мажмуаси ва “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи қурилишида қатнашган. Бундан ташқари, Тошкентда текстиль фабрикаси, мактаб, клиника ва бошқаларни қуриш ишларидан қатнашган.
Zeromax касодга учрагач, кредиторлар компания Каримовага тегишли бўлганини иддао қилиб, зарарларини бироз бўлса-да қоплаш учун унинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган пулларидан ҳисса талаб қилишмоқда.
Zeromax’нинг Гулнора Каримовага тегишли бўлганини исботлаш учун қатор мисоллар келтиришади. Масалан, қурилиш компанияси директори Юрген С., “Tages-Anzeiger”га Тошкентда президент саройи учун ясаб берган ҳашамдор зина ушлагичлари учун тўлов кутаётганини маълум қилган. Zeromax буюртмасига кўра, ясалган ушлагич нархи 1 млн еврога тенг бўлган.
“Tages-Anzeiger” ва “Tribune de Genève” журналистлари қўлига келиб тушган, 2016 йилда тузилган полиция ҳисоботига кўра, Гулноранинг уйида ва Lombard Odier банкидаги сейфида тинтув ўтказилганда умумий суммаси 38 млн франкка тенг соат ва тақинчоқлар топилган. Шу жумладан, ёқутлар ўрнатилган занжир ва улкан қизил бриллиант қўндирилган узук топилган. Бундан ташқари, полиция ҳисоботида швейцар ва немис компаниялари Каримовага Женеванинг Колоньи маъмурий ҳудудидаги “Магнолия” вилласини таъмирлаб бергани учун юборган ҳисобварақаси мавжуд. Шунингдек, Франция ва Гонконгдаги кўчмас мулк хариди тўғрисидаги ахборот, европалик футболчиларнинг Ўзбекистонга трансфер қилингани учун тўловлар кўрсатилган.
Гулнора Каримова бу тўловларнинг барчасини ўзи тўламай баъзиларини Zeromax компаниясига йўналтирган. Тахминларга кўра, компания 127 млн франкни Каримова кўрсатмасига биноан сарфлаган. Шу ва бошқа далиллар Швейцария ҳукуматига келтирилади.
Ҳозирда Швейцария Ҳукумати Гулнора Каримованинг мамлакат банкларида музлатиб қўйилган 800 млн франк пулини ҳаққоний эгасига қайтариш устида бош қотиряпти.
Бу пулларга иккита талабгор мавжуд – Zeromax’нинг зарар кўрган кредиторлари ва ўзбек халқи. Аслида яна бир талабгор мавжуд. У ҳам бўлса, АҚШ. Америка Гулнора Каримова барча коррупцион ишларини долларда амалга оширганини даъво қилиб, пулларнинг бир қисмини талаб қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, Швейцария федерал прокуратураси Гулнора Каримованинг музлатилган пулларини Ўзбекистонга қайтариш учун мусодара қилишни бошлаганди. Бу кредиторлар ва Гулнора Каримова адвокатининг норозилигига сабаб бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев