...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўлим жазоси бутунлай бекор қилинади


18:51, 12.10.2018 Олам
 5 938

Бу масала қуйи палатанинг 15 октябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Яқин кунларда Малайзияда ўлим жазоси расман бекор қилиниши мумкин.
 
Мамлакат Бош вазири Лиу Вуи Кеонг ўлим жазосининг бекор қилиниши Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиб, Парламент муҳокамасига киритилганини маълум қилган.
 
Энди бу масала Малайзия Парламенти қуйи палатасининг 15 октябрдаги мажлисида кўриб чиқилади.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда 1200 дан ортиқ малайзиялик ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Улар, асосан, қотиллик, одам ўғирлаш, наркотик воситалар савдоси билан қамалган фуқаролар эди.
 
Инсон ҳуқуқлари кузатувчисининг Осиёдаги вакили Фил Робертсон Малайзияда ўлим жазоси бекор қилиниши фавқулодда муҳим янгилик эканини қайд этиб, ўз навбатида, воқеа минтақа мамлакатларига таъсир кўрсатишига умид боғлади.
 
Маълумот учун, Жануби-шарқий Осиёнинг Таиланд, Индонезия ва Сингапур каби давлатлари қонунчилигида ўлим жазоси ҳамон бор.
 
Аввалроқ, АҚШнинг Вашингтон штатида ўлим жазоси бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Малайзия Лиу Вуи Кеонг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!