Фаолиятнинг бошқа хақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
Фармонга мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа хақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.
Эндиликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари совриндорлари тренерлик фаолияти бўйича соддалаштирилган тартибда аттестациядан ўтиб, спорт мактабларида тренер сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлади.
Аввалроқ, 1 мартдан бошлаб Қуролли кучлар пенсионерлари таълим муассасаларида ўқитувчи лавозимида, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ва мудофаа ишлари бўйича ташкилотларда, шунингдек, вилоят, туман (шаҳар) халқ қабулхоналарида ишлаганда пенсиясини тўлиқ олиши белгиланган эди.