...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтда яна даҳшатли ЙТҲ. Жабрланганлар орасида йўл-патрул ходими ҳам бор


11:24, 06.03.2018 Жамият
 7 536

У бу билан чегараланмай ва шу ерда ҳаракатланиб кетаётган «Малибу» ва «Матиз» автомашиналари билан тўқнашув содир этган.

4 март куни Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида М.Улуғбек кўчасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ЙПХ катта инспектори, катта лейтенант А.Пўлатовни машина уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
 
Маълум бўлишича, ички ишлар ходимини уриб юборган “Нексия” машинаси ҳайдовчиси - 1987 йилда туғилган Т.Джемалядинов маст бўлган.


 
У бу билан чегараланмай ва шу ерда ҳаракатланиб кетаётган «Малибу» ва «Матиз» автомашиналари билан тўқнашув содир этган. Маст ҳайдовчининг “ҳунари”дан йўл четида тўхтаб турган «Спарк» русумли автомашинага ҳам зарар етган.
 
Катта лейтенант А.Пўлатовга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. 
Фирдавс БЕК

Теглар:ЙТҲ ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар