...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир мамлакат номи ўзгарди


18:36, 20.07.2018 Жамият
 11 275

Ушбу қонунни қабул қилинишини ёқлаб 62 депутат овоз берган бўлса, 55 нафари қарши овоз берган

Исроил парламенти Кнессет “Яҳудий характеридаги давлат” тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
 
Қонунга кўра, Исроил энди – Яҳудийлар миллий давлати деб юритилади.
 
Маълумки, Исроилда конституция мавжуд эмас, 1948 йилдаги “Мустақиллик декларацияси” асосий қонун сифатида тан олинади.  “Яҳудий характеридаги давлат” тўғрисидаги қонун 70 йил мобайнидаги 14-қонун ҳисобланади.
 
Ушбу қонунни қабул қилинишини ёқлаб 62 депутат овоз берган бўлса, 55 нафари қарши овоз берган.
 
Шунингдек, қонунда Қуддус мамлакатнинг ягона ва ажралмас пойтахти эканлиги тўғрисидаги модда ҳам бор эканлиги Кнессетнинг араб депутатлари норозилигига сабаб бўлган.
 
Айтиб ўтиш мумкинки, Исроил аҳолисининг 20 фоизи араблар бўлиб,  9 миллиондан ортиқни ташкил этади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Македония ЕИ ва НАТОга аъзолик сабаб мамлакат номини Шимолий Македонияга ўзгартиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Санжар Жўра

Теглар:Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар