3 сентябрь куни йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан 1898 та ҳуқуқбузарликлар аниқлаб, бу ҳақда маъмурий баённомалар тузилган.
Маълум бўлишича, якшанба куни Тошкент шаҳрида 5 та автоҳалокат содир бўлган. Мазкур ҳалокатлар сабаб 5 киши яраланган, 1 киши вафот этган.
Бундан ташқари, 3 сентябрь куни йўл патруль хизмати инспекторлари томонидан 1898 та ҳуқуқбузарликлар аниқлаб, бу ҳақда маъмурий баённомалар тузилган.
Шулардан 444 та ҳуқуқбузарлик қўпол равишда бузилган бўлиб, 27 та ҳолатда ҳайдовчилар маст ҳолда эканлиги аниқланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 705 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Уларнинг 379 тасида ҳайдовчилар светафорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракат қилган, 326 тасида ҳайдовчилар белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракат қилган.