...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда бир гуруҳ кимсалар бир йигитни дўппослашди


13:26, 05.09.2017 Жамият
 3 942

4 киши томонидан калтакланган фуқаро Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.

Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида ўзга кимсани қасддан калтаклаш ҳолатлари ҳақида тез-тез қулоққа чалиняпти. Афсуски, бу ҳаракатга қарши чоралар кўрилаётган бўлса-да, бу ҳолатлар камаймаяпти.
 
Шу йилнинг 1 сентябрь куни кечаси тахминан соат 23:00 ларда Чилонзор тумани, Чўпонона кўчасида жойлашган 11-уйнинг ёнида фуқаро Каримжон Қобилжоновни номаълум кимсалар калтаклаб, унга тан жароҳати етказишган.
 
Натижада Каримжон Қобилжонов Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган.
 
Юз берган воқеа юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди, яъни безорилик, бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш айби билан жиноят иши қўзғатди.
 
Аниқланишича, Каримжон Қобилжоновни 1 сентябрь куни Камрон Хисматов, Анвар Ихтиёров, Даврон Абдуллаев ва Камрон Абдуқаҳҳоров калтаклаган.
 
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
(Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қасддан дўппослаш Тошкент Чилонзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар