...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда 61 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди


13:19, 05.09.2017 Олам
 1 846

Ироқнинг турли ҳудудларида амалга оширилган ҳарбий операциялар чоғида 61 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди.

Ироқ Мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатнинг Мосул вилоятига қарашли Талафор туманининг жануби-ғарбий қисмида олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар давомида 55 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақида “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Ироқ куртларининг ҳарбий отряди Пешмерга аъзоси Камрон Маҳмуд берган маълумотга кўра, Керкукда ўтказилган антитеррор операциясида ҳам 5 та ИШИД жангариси ўлдирилганлиги келтириб ўтилган.
 
Маълумот учун, Пешмерга (куртчада “жангчи”, “фидойи” маъноларини англатади) Ироқдаги ёш курт ҳарбийлардан ташкил топган гуруҳ.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ироқ ИШИД Яқин Шарқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!