...
МЕНЮ
ONLINE TV

Араб давлатлари Эронга қарши ҳарбий иттифоқ тузиш ҳаракатини бошлади


20:20, 10.12.2018 Олам
 4 751

Форс кўрфази араб давлатлари ҳарбий альянсни АҚШсиз тасаввур қилолмаяпти.

Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари АҚШ билан Яқин Шарқ альянсини тузиш бўйича музокаралар олиб боряпти. Алянс ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш учун хизмат қилади.
 
Ал-Жубайр Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашининг Ар-Риёдда бўлиб ўтган саммитидан кейин шу ҳақда маълум қилган.
 
Унинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги янги келишув “Яқин Шарқ стратегик альянси” (MESA – Middle East Strategic Alliance) деб номланади. Альянсга Миср ва Иордания ҳам қўшилади.
 
Араб давлатлари Эронга қарши туриш мақсадида АҚШ билан бирлашиб, иттифоқ тузиш ниятида.
 
Маълумот учун, ноябрь ойида мухолиф хусийлар Ар-Риёд шаҳрига ракета учиргач, Саудия Арабистони Эронни тўғридан-тўғри ҳарбий таҳдидда айблаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Яқин Шарқ альянс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!