...
МЕНЮ
ONLINE TV

62 млн сўмлик дарахтларни кесиб ташлаган ўзбекистонлик суд қилинади


19:23, 10.12.2018 Олам
 7 507

Ўзбекистон фуқароси бир неча навдаги 15 дарахтни болталаган.

Россиянинг Хабаровск ўлкасида Ўзбекистон фуқароси дарахтларни ноқонуний кесгани учун суд қилинади. Бу ҳақда минтақа прокуратураси хабар берди.
 
Ўзбекистонлик жорий йил 23-27 сентябрь кунлари шумтол, липа (жўка), қайин ва заранг турли 15 та дарахтни кесиб ташлаган. “Бикинское лесничество” ўрмончилик ходимлари қонунбузарни жиноят жойида ушлаб олган.
 
Россия Федерациясининг Ўрмончилик давлат жамғармаси етказилган зарарни 500 минг рубл (62 млн 610 минг сўм)га баҳолаган.
 
Эркак тергов вақтида ўз айбини тўла тан олган ва кечирим сўраган. Прокуратура ишни судга юборган
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хабаровск ўлкаси Дарахт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!