...
МЕНЮ
ONLINE TV

11 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


19:08, 10.12.2018 Бу қизиқ
 8 096

Эртага республика бўйлаб туман тушиши кутилади, айрим вилоятларда кунлар 0 даражадан пастга тушиб кетади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 11 декабръ куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+4, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади ва туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -8...-3, кундузи эса -2...+3 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!