...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ўзбекистонлик Сабина Мустаева энди Европа саҳнасида!


13:12, 05.09.2017 Шоу-бизнес
 3 617

17 ёшли Сабина Мустаева Уитни Хьюстоннинг “Run to you” қўшиғини куйлади.

Сабина Мустаева исми Ўзбекистон аҳлига бегона эмас. У 2015 йилда Россиянинг “Голос. Дети” лойиҳасидаги иштироки орқали яхши таниш.
 
Сабина истеъдодини дунё бўйлаб намойиш этишда давом этмоқда. 
 
2 сентябрь куни ёш ижодкор Польшада ўтган йирик мусиқий телелойиҳада иштирок этди. “The Voice of Poland!” деб номланган лойиҳанинг илк босқичида қатнашди.
 
17 ёшли Сабина Мустаева Уитни Хьюстоннинг “Run to you” қўшиғини куйлади. Унинг ижро маҳоратини 4 кишидан иборат ҳакамлар юқори баҳолади.
 
Сабинанинг ўзи эса Польшанинг “Afromental” гуруҳи аъзолари Томсон ва Баронни устоз сифатида танлади. Кейинги босқичга йўл олган Сабина Мустаевага омад тилаймиз.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Россиянинг “НТВ” телеканалининг “Ты супер! Танцы” лойиҳасида 3 нафар ўзбекистонлик қизлар иштирок этганлиги ҳақида хабар, бундан ташқари, ушбу иштирокнинг видеолавҳасини илова қилиб берган эдик.
 
Яқинлари меҳридан мосуво бўлган бўкалик қизлар: Дурдона Эргашева,  Моника Додарбекова ва Анастасия Молоковалар  хоразм лазгисини ижро қилиб, олқишларга сазовор бўлишди. Улар ҳам лойиҳанинг кейинги босқичига йўл олишган. Қизларга омад тилаймиз!
Дурдона Расулова 

Теглар:Сабина Мустаева Голос. Дети Польша Дурдона Эргашева Моника Додарбекова Анастасия Молоковалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!