Матеуш Моравецкий Карлови Варидан қайтаётган бўлган.
Бош вазир чиққан самолёт учиш йўлагида юришни бошлагач, тўхтаб қолган. Ундаги барча йўловчилар уни тарк этиб, аэропорт терминалида кутишига тўғри келган.
Ҳаво лайнери командири самолётда техник носозлик аниқлангани ва у текширувдан ўтказилиши кераклигини маълум қилган.
Маълумот учун, Польша ҳукумати раҳбари жума куни Карлови Варида Чехия Бош вазири билан учрашиб қайтаётган бўлган.