Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланади.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги шартнома, мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.