...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат қарори: Инвесторларга ерлар аукционсиз берилади


19:34, 15.11.2018 Жамият
 3 040

Беш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил 19-21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ, Форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартиби белгиланди.
 
Бунда:
 
  • туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш;
 
  • барча зарур шартлар, шу жумладан, ажратилаётган ер участкаси ва инвестор томонидан бажарилиши лозим бўлган инвестиция мажбуриятлари бўйича маҳаллий давлат органи раҳбари ва инвестор ўртасида келишувга эришилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш тўғрисида инвестиция битимининг имзоланиши;
 
  • инвестор томонидан Ўзбекистоннинг тижорат банкларига 15 иш куни мобайнида инвестиция битими суммасининг 25 фоизи миқдоридаги маблағни депонентга ўтказиш ёки 5 фоизи миқдоридаги мажбуриятни бажариш кафолатини (performance bond) бериш шарти билан инвестиция битими тузилиши назарда тутилган.
 
Инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборан беш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Инвестор Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар