...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳужжатсиз “шумахер” қаторасига учта машинани пачақ қилди


09:54, 26.09.2017 Жамият
 4 343

Тошкент шаҳрида тўртта енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчи эса...

24 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Амир Темур шох кўчасида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Қизиғи шундаки, бир автомобиль бошқа уч автомобилга тўқнашган.
 
Тахминан ярим тунда содир бўлган ЙТҲга 2001 йилда туғилган коллеж ўқувчиси сабабчи бўлгани хабар қилинмоқда.
 
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тегишли ҳужжатларсиз “Лада-110” русумли автомобилни бошқарган 16 ёшли ўсмир Cobalt, “ВАЗ-21013” ва Matiz русумли машиналар билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бунинг натижадасида “Лада-110” автомобиль ҳайдовчисига “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ташҳиси билан 7-ШКШда тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Бундан ташқари, “ВАЗ-21013” йўловчиси бўлган, 1973 йилда туғилган аёл турли тан жароҳатлари билан 7-ШКШга мурожаат этган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 133-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши — жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) аломатлари билан маъмурий иш қўзғатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ҳужжатсиз ҳайдовчи ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар