...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳотамжон Кетмонов Навоийдан сўнг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди


10:34, 17.11.2016 Жамият
 1 530

Учрашувда йиғилганларни Ҳотамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Р.Козимова номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 16 ноябрь куни Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ф.Умаров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Р.Козимова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
 
Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
 
Дастур партиянинг ғоя ва дастурий мақсадлари, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг парламентдаги кўпчилик – Демократик кучлар блокига нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилгани, бу мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларига асосланади.
 
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш, корхоналар таснифига “ўрта корхона” тушунчасини киритиш, яъни йирик, ўрта ва кичик корхоналар мезонларини белгилаш, кичик корхоналарнинг йириклашиши ва янада ривожланишига хизмат қиладиган солиқ ва имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилган.
 
Қурилиш ташкилотларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш, соҳага янги технологияларни жорий қилиш, малакали мутахассисларни ёллашга имконият берувчи шароитлар яратиш мақсадида солиқ юкини камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, бунинг учун мунтазам ўтказиладиган иш ўринлари ярмаркаларини янада кенгайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тузишда жорий ва истиқболдаги тараққиёт йўналишларини тўғри ва аниқ белгилаб олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
 
Учрашувда Бухоро давлат университети магистранти Ш.Бобожонов, Шофиркон туманидаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Юсупова, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси О.Қудратов, Вобкент тумани “Баркамол авлод” болалар маркази директори Р.Ҳайитова, Пешку саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси М.Сафоева номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Теглар:Ҳотамжон Кетмонов Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар