
“Адолат” социал-демократик партиясининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш истагида.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
Самарқанд нафақат ўзининг буюк ўтмиши ва тарихий ёдгорликлари, балки бугунги салоҳияти ва маданияти, меҳнаткаш ва меҳмондўст халқи билан ҳам дунёга донг таратган. Мустақиллик йилларида вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда чет эл инвестицияларининг жалб этилгани натижасида Самарқандда автомобилсозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа тармоқлар изчил тараққий этмоқда.
Номзод сайловолди дастурининг асосий йўналишларига тўхталар экан, унда илгари сурилган ғоялар “Адолат” социал-демократик партиясининг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, маънавий ва ахлоқий етук адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш борасидаги дастурий мақсад ва вазифаларига асосланишини қайд этди.
Хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, янада чуқур билим ва касб маҳоратига эга бўлиши учун кенг имкониятлар яратиш, меҳнат бозорида уларга имтиёзлар бериш, иқтидорли ва юқори малакали, юксак интеллектуал салоҳиятли аёлларни давлат бошқаруви органларига фаол жалб қилиш таклифлари илгари сурилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ш.Полвонов, Самарқанд вилояти ҳудудий давлат экспертиза бошқармаси бошлиғи С.Боқиев, Самарқанд давлат чет тиллари институти ҳуқуқшуноси М.Аслиев, Каттақўрғон шаҳридаги 17-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ҳ.Абдуллаева ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида фикр билдирди.