...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентликка номзод Наримон Умаров биринчилардан бўлиб овоз берди


10:30, 04.12.2016 Жамият
 2 242

Наримон Умаров Тошкент шаҳридаги 550-сайлов участкасига ташриф буюрди.

Сайловда ўзи танлаган номзодга овоз бериш учун нафақат фуқаролар, балки Президентликка номзоди қўйилганлар ҳам сайлов участкаларига ташриф буюришмоқда.
 
“Адолат” социал-демократик партиясидан президентликка номзод Наримон Умаров Тошкент шаҳридаги 550-сайлов участкасига ташриф буюрди.
 
Анъанага мувофиқ Президентликка номзоднинг овоз бериш жараёнини кузатувчилар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари кузатиб бордилар.
 
Очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида бўлиб ўтган мазкур жараёнда Наримон Умаров республикамиз фуқаролари қаторида юртимиз келажаги, унинг янада тараққий топиши учун овоз берди.
 

Теглар:Президент сайлови Наримон Умаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар