...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли ўзбек ёзувчиларидан бири вафот этди


10:21, 04.12.2016 Жамият
 13 435

Жаноза бугун, пешинда устознинг ота ҳовлисида, арча кўчадаги маҳалласида ўқилади.

Бугун, 4 декабрь куни тонгда таниқли ёзувчи, драматург, насримизнинг етакчиларидан бири Эркин Усмонов оламдан ўтди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берди.
 

“Эркин Усмонов 1952 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган эдилар. Устознинг ўнлаб китоблари, ҳикоя ва қиссалари чоп этилган. Улар ичида, айниқса, “Дилингда дардинг бўлса”, “Гунафша”, “Яхшилик”, “Онагинам”, “Кўзойнак” сингари китоблари қўлма-қўл бўлиб ўқилар эди.

Устозимизни ёру-биродарларини, дўсту-қадрдонларини, мухлису-ихлосмандларини бугун пешинга жанозага келишларини сўраймиз. Жаноза устознинг ота ҳовлисида, арча кўчадаги маҳалласида ўқилади”, дейилади хабарда.
 
Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайти номидан, Эркин Усмоновнинг оила аъзоларига, яқинларига ўз таъзиямизни билдирамиз.
Умида Якубова

Теглар:Муҳаммад Исмоил Эркин Усмонов Вафот этди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар