...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари ҳам Президент сайловида овоз беришни бошлади


09:29, 04.12.2016 Жамият
 2 059

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 44 сайлов участкаcи ташкил қилинган. Улар 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида ҳам сайлов участкалари очилган. 4 декабрь куни биринчи бўлиб Япония ва Жанубий Кореядаги юртдошларимиз овоз бера бошлади.
 
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида 44 сайлов участкаcи ташкил қилинган. Улар 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.
 
Ўзбекистоннинг Жанубий Корея Республикасидаги элчихонаси ҳузурида тузилган 34-сайлов участкаси Тошкент вақти билан 02:00 да очилди. Ушбу сайлов участкасида 500 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Участка сайлов комиссияси сайловчиларни овоз бериш вақти ва жойи ҳақида олдиндан хабардор қилган. Сайлов участкаси барча зарур жиҳозлар билан таъминланган. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг дастурлари ҳақида зарур ахборот ва маълумотлар тақдим этилган.
 
“Биринчи Президентимиз Ўзбекистонни мустақил тараққиёт йўлига, дунё ҳамжамиятида муносиб ўринга олиб чиқди. У киши бошлаган кенг кўламли ислоҳотлар, эзгу ишлар давом этишини ҳаммамиз истаймиз. Бу ватандошларимизнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Мен бу масъулиятни чин дилдан ҳис этиб, оммавий ахборот воситалари орқали мамлакатимизда бўлаётган воқеаларни кузатиб бормоқдаман. Бугун барча номзодларнинг сайловолди дастурлари, мақсад ва режалари билан яна бир бор танишиб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим”, дейди Кореяшунослик академияси иқтисодиёт факультети магистранти Феруза Бўронова.
 
Жанубий кореялик дипломатлар, ишбилармонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам мамлакатимиздаги Президент сайловини кузатиб бормоқда. Сайловнинг очиқлик ва ошкоралик, муқобиллик ва сиёсий рақобат муҳитида ўтаётганини таъкидлашмоқда.
 
“Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар эътиборга молик. Ўзбекистонда Президент сайлови тенглик, транспарентлик ва демократик тамойиллар асосида, умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўла мос тарзда, юксак савияда ўтмоқда. Бутун дунёдан юзлаб кузатувчилар қатнашаётгани сайловнинг демократик, очиқ ва ошкора ўтаётганидан далолат. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида асос солинган ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил ривожланаётгани бизни ғоят қувонтиради. Икки томонлама алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш тарафдоримиз”, дейди Корея Республикасининг Инҳа университети президенти Чой Сунджа хоним.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш давом этмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Президент сайласи Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар