...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсунов комада! Муҳаммад Исмоил халқдан дуо қилишларини сўради


12:17, 27.04.2018 Жамият
 14 977

Анвар қори Турсуновнинг саломатлиги барқарор. Бироқ у кома ҳолати. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирди.

Жорий йилнинг апрель ойи бошларида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакилиллиги бош имом-хатиби, “Минор” жоме масжиди имом-хатиби Анвар қори Турсунов инсультни бошдан кечириб, шифохонага ётқизилгани, жаррроҳлик амалиёти ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Анвар қори Турсуновнинг саломатлиги барқарор. Бироқ у кома ҳолати. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида ёзиб қолдирди.
 
“Мана ўн тўққиз кунки, улуғ устозимиз, замонамизнинг алломаи кироми, донишманд инсон Анвар қори Турсун ўзларига келолмай, кома ҳолатида ётибдилар. Жума номозида дуо қилинглар азизлар! Анвар ака ҳалол, покиза, тўғрисўз ва ҳамиша, ҳаммавақт ҳаммага яхшилик қилиш пайида яшайдиган, кеча-ю кундуз элимизни, миллатимизни дуо қилиб чарчамайдиган, илму-урфон тарқатишни ўз ҳаётининг мазмуни деб биладиган, ҳаётининг бош мақсади ислом ахкомларини кенг ёйиш, кишиларни Қуръон ва Ҳадис нурлари билан зиёлантириш, Қуръон асосида яшашни олий мартаба, деб билган ва Ер юзида бугун истиқомат қилаётган энг улкан уламолардан биттасидир.


 
Мен қарийб ўттиз йилдан буён у кишининг ёнларида юриб, юқорида айтган сўзларимга минг бор иқрор бўлганман. Мен учун, Анвар ака дўстим, десам дўстимдан аъло, ака десам, акамдан аъло, устоз десам, устоздан аъло инсондир.
 
Анвар ака мусулмон бандаси борки, ҳамиша ҳаммасига чексиз эҳтиром кўрсатадиган, қалби меҳру-муҳаббатга тўлиқ меҳридарё инсондирлар.
 
Азизлар, муҳтарам устозимизни дуо қилишингизни ўтиниб сўраб қоламан ! Биз йиллар давомида Анвар аканинг илму-зиёсига муҳтож эдик, бугун у зот сизнинг дуоингизга муҳтож, зора Сизнинг дуоингиз сабаб Яратган шифои комил ато этса ажаб эмас. Зеро, ёмғир билан Ер кўкарар, дуо билан эл кўкарар!”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.
 
Маълумотларга қараганда, Анвар қори Турсунов шифокорлар томонидан сунъий комага аппаратига уланган. 

Теглар:Анвар қори Турсунов Муҳаммад Исмоил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар