...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Арсенал” бир киши кам қолган “Атлетико” билан дуранг ўйнади


12:02, 27.04.2018 Спорт
 1 760

Турнинг марказий ўйини шубҳасиз, Лондондаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтди.

Бугун, 27 апрель куни Европа лигасининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.
 
Турнинг марказий ўйини шубҳасиз, Лондондаги “Эмирейтс” стадионида “Арсенал” ва “Атлетико” жамоалари ўртасида кечди. Рақобатга бой бўлган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
 
Матчнинг 10-дақиқасида мадридликлар майдонда бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур  бўлди, аммо “Арсенал” қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. 61-дақиқада Ляказетт лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
 
Лекин ўйин якунланишига 8 дақиқа қолганда Антуан Гризманн ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари бир киши кам бўлиб, ҳам меҳмонда ижобий натижа қайд этишди.


 
Ярим финалнинг иккинчи ўйини Франциянинг Марсель шаҳридаги “Велодром” стадионида бўлиб ўтди ва унда “Марсель” Австриянинг “Зальцбург” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Европа Лигаси. Ярим финал. Илк учрашувлар.
“Арсенал” – Атлетико Испания 1:1.
Голлар: Ляказетт (61) – Гризманн (82).
 
“Арсенал”: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уилшер, Джака, Рэмзи, Озил, Уэлбек, Ляказетт.
 
“Атлетико”: Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Сауль, Парти, Коке, Корреа (Савич, 75), Гамейро (Габи, 65), Гризманн (Торрес, 85).
Огоҳлантириш: Врсалько (2).
Четлатиш: Врсалько (10).
 
“Марсель” – “Зальцбург” 2:0.
Голлар: Товен (15), Н`Жи (63).
 
“Марсель”: – Пеле, Сарр, Рами, Амави, Пайет, Луис Густаво, Окампос (Замбо-Ангисса, 52), Лопес (Н`Жи, 60), Товен (Жермен, 81), Сансон, Митроглу.
 
“Ред Булл”: Вальке, Рамальо, Ульмер, Лайнер, Чалета-Цар, Эдара (Ябо, 81), Самассеку, Вольф (Шлагер, 68), Бериша, Хван Хи Чхан (Гульбрандсен, 60), Дабур.
 
Огоҳлантиришлар: Лопес (20), Вольф (22), Митроглу (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Арсенал Атлетико Ред Булл Марсель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!