Испаниялик футболчи “Атлетико Мадрид” ва “Ливерпуль” жамоаларида ҳам ўйнаган.
Шу жумладан, жорий йилнинг 28 октябрь куни “Барселона”, “Атлетико Мадрид”, “Ливерпуль” ва Испания терма жамоаси сафида мазмунли футбол намойиш қилган ярим ҳимоячи Луис Гарсия Тошкентга келади.
Дастурга кўра, жаҳон футболи юлдузи ўзбекистонлик ёш футболчиларга ўз тажрибасини ўртоқлашади ва кўргазмали учрашувда майдонга тушиб, 2 та жамоа сафида бир таймдан тўп суради.
Бундан ташқари, унинг иштирокида матбуот анжумани ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Маълумот учун, Луис Гарсия ҳозирги кунда Ла лига элчиси сифатида фаолият юритяпти.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни Испания Ла лигаси доирасида “Барселона” ва “Реал” ўртасида “эль-классико” баҳси бўлиб ўтади.