Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилда ассамблея раислиги Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Кеча, 8 декабрь куни ўтказилган Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси ялпи мажлисида ташкилот тарихида биринчи марта Туркманистон парламенти делегацияси фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Шунингдек, бу тадбирда Венгрия парламенти спикерининг ўринбосари Иштван Якаб кузатувчи сифатида қатнашди.
Ушбу анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегация ҳам биринчи марта, фахрий меҳмон сифатида қатнашди.
Анжуманда Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков ҳам қатнашди ва у делегация раҳбарлари билан учрашди.
Делегация раҳбарлари Сооронбай Жээнбековни ўз навбатида яқинда бошлаган янги Президентлик фаолияти билан табриклашди ва унинг кейинги ишларида омад тилашди.
Сооранбай Жээнбеков ТуркПАнинг 7-парламент ассамблеясида Ўзбекистон делегациясининг фахрий меҳмон сифатида иштирок этаётганини ва кузатувчи мамлакат сифатида қатнашаётган Венгрия делегацияларининг иштирокини мамнуният билан қабул қилганини таъкидлади.
Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилда ассамблея раислиги Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.