...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сооронбай Жээнбеков Шавкат Мирзиёевни табриклади


09:54, 17.07.2018 Жамият
 4 607

Қирғизистон Президенти икки давлат ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Бугун, 17 июль куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни муносабати билан табриклади.
 
“Чуқур мамнуният билан икки қардош давлат ўртасида стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ишлар натижасини қайд этишни хоҳлайман.
 
Хусусан, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилинишидаги махсус тадбирлар халқнинг катта қўллаб-қувватлаши билан бўлди.
 
Ишонаманки, мамлакатларимиз ўртасида дўстлик алоқалари бундан кейин ҳам яхши қўшничилик ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бўлади”, дейилади Қирғизистон раҳбарининг табригида.
 
Президент Сооронбай Жээнбеков Президент Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва маъсулиятли давлат фаолиятида омадлар, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва ривожланиш тилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган. Бу йил Президент 61 ёшга тўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон-Қирғизистон табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар