Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида жами 20 миллион 428 минг 891 сайловчи рўйхатга олинган эди. Ундан 17 миллион 941 минг 955 нафари, яъни 87,83 фоизи овоз берди.
Сайловда овоз бериш жараёни ўз якунига етганидан сўнг биз мавжуд тўртта партия номзодлари ушбу сайловда неча фоиз овоз тўплашга умид қилаётганига қизиқдик. Буни билиш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси штаби билан боғландик.
“Биз ҳам Ўзбекистондаги бошқа партиялар каби ижобий натижа кутяпмиз. Лекин Марказий сайлов комиссиясининг тўлиқ ҳисоботи эълон қилинмагунича бирор гап айтиш қийин. Ўзбекистон Президнетлигига номзод Ҳотамжон Кетмоновга берилган овоз халқнинг Ўзбекистон Халқ демократик партиясига эътибори ҳисобланади. Биз учун ҳар бир фоиз овоз муҳим. Чунки бу партиямизнинг меҳнатига халқнинг берган баҳоси”, дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси штаби аъзоси Алишер Равшанов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида жами 20 миллион 428 минг 891 сайловчи рўйхатга олинган эди. Ундан 17 миллион 941 минг 955 нафари, яъни 87,83 фоизи сайловда овоз берди.