Ҳотамжон Кетмонов куни кеча Қорақалпоғистонга ташриф буюрган эди.
Бугун, 9 ноябрь куни Ҳотамжон Кетмонов Хоразм вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда Халқ демократик партияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Урганч шаҳридаги вилоят маънавият ва маърифат маркази катта мажлислар залида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари билан онлайн-видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувда Ҳотамжон Кетмонов сайловчиларни сайловолди дастурида билан таништиради.