Ҳажми 32 қаватга тўғри келадиган улкан экран орқали АҚШнинг янги президенти маълум қилинади.
Янги маълумот етказилиши билан у экранда намоён бўлади. Ҳажми 32 қаватга тенг экранда Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг портретлари акс этган анимациялар, #MyVote хэштеги орқали ижтимоий тармоқларга юкланган фотосуратлар ҳам намойиш этилмоқда.
Осмонўпар бинода трансляция қилиш ғоясини Obscura Digital компанияси “CNN” телеканали, Instagram тармоғи ҳамда CA Technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
Қўшма штатларнинг 45-президенти расмий равишда эълон қилинганидан сўнг, унинг сурати Манхэттен кўчаларини янада ёритади.
Аҳоли бундай имконият яратилганидан мамнун. Сабаби сайлов натижалари эълон қилинишини барча онлайн равишда кузатиб бориши мумкин.
“CNN” телеканали Нью-Йоркдан ташқари, бошқа штатларда ҳам ана шундай трансляцияни йўлга қўйган. Empire State Building дисплейи Колумбия, Вашингтон, Калифорнияда намойиш этилади.