...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун Самарқандга борди


10:43, 09.11.2016 Жамият
 3 433

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Учрашувни ЎзЛиДеПнинг Самарқанд вилояти кенгаши раиси М.Холмуҳамедов очди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.
 
Дастурда давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиздаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган устувор вазифалар белгиланган. Унда ижро ҳокимияти фаолияти самарадорлигини ошириш, жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини ва одил судловни таъминлаш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш, озуқабоп ва экспортбоп экинларни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳаёт сифати ва фаровонлигини юксалтириш каби муҳим масалалар ўз ифодасини топган.
 
Учрашув видеоконференция шаклида ўтди. Самарқанд шаҳри ва вилоятнинг барча туманлари марказидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди. 

“Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими кенгаши раиси Ҳ.Нормуродов, шоира Х.Бобомуродова, меҳнат фахрийси А.Ҳошимов, Пайариқ туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқитувчиси А.Шульга, Каттақўрғон туманидаги Пайшанба шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Қ.Аҳмедов, Иштихон туманидаги 87-умумтаълим мактаби директори Ш.Умиров ва бошқалар дастурда белгиланган вазифалар мамлакатимизни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади. Президент сайловига тайёргарлик жараёнлари миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик тамойилларга тўла мос равишда ўтаётганини қайд этди. Сайловчиларни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.
 
Маълумот учун, 2010 йилдан буён вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 1,7 баробар ўсган ва бу суръат изчил давом этмоқда. Вилоят иқтисодиёти таркибида саноатнинг улуши 2011 йилда 18 фоизни ташкил этган бўлса, 2016 йил якуни билан 23,8 фоизга етиши кутилмоқда. Кейинги беш йилда вилоятда 100 дан ортиқ янги қўшма ва хорижий корхоналар ташкил этилиб, уларнинг сони 259 тага етган. Мазкур корхоналар томонидан йилига 2,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Саловолди учрашув Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар