...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳоким ваъдасида турди! Ватанига қайтган икки фуқаро қамалмади


13:54, 05.04.2018 Жамият
 3 909

Президентимизнинг топшириғи бу. Уларни тўғри йўлга соламиз, иш билан таъминлаймиз, уйи бўлмаса, бу борада ҳам ёрдам берамиз.

Бир ой аввал Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев қидирувдаги фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошлари билан махсус йиғилиш ўтказиб, хорижда юрган фуқаролар Ўзбекистонга қайтса, қаматмасликка ваъда бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳоким “Президентимизнинг топшириғи бу. Уларни тўғри йўлга соламиз, иш билан таъминлаймиз, уйи бўлмаса, бу борада ҳам ёрдам берамиз” дея қидирувда юрган адашганларнинг яқинларига мурожаат этган эди.
 
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, йиғилишда 64 ёшли она, ургутлик Муҳайё Ходиева бир эмас, уч ўғли четда юрганини, уларнинг ёш болалари борлигини айтиб, фарзандларини қайтариш борасида ёрдам сўраган.
 
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Муҳайё Ходиеванинг бир неча йиллардан буён қидирувда бўлган фарзандлари – ака-ука Аслиддин ва Хуршид Эргашевлар ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қайтган.
 
Ва ҳоким берган ваъдасининг устидан чиқди: уларга нисбатан қамоқ чораси қўлланилмаган.
 
– Тўғри йўлдан адашиб, анча вақтни Ватанимиз, оиламиз бағридан йироқда ўтказдик, – дейди А.Эргашев. – Бизга тўғри ҳаёт кечириш учун қайта имкон берилганидан мамнунмиз. Бундан тўғри хулоса чиқариб, келгусида ҳалол меҳнат қилиб, оиламиз бағрида ҳаёт кечирамиз.
Фирдавс БЕК

Теглар:Самарқанд Туробжон Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар