...
МЕНЮ
ONLINE TV

Депутат: “Ўзбекистон Марказий Осиёнинг “банк хаб”ига айланиши мумкин”


13:46, 05.04.2018 Жамият
 2 647

У, шунингдек, банк соҳасидаги муаммолар ҳақида ҳам гапирган.

Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ўзаро муносабатларни таъминлайдиган Миллий банк процессинг марказини яратиш Концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
 
Мазкур ҳужжатни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
 
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси А.Назирқуловнинг фикрича, бундай амалиётнинг минтақада биринчи бўлиб қўлланилиши Ўзбекистонни яқин 5 йил ичида Марказий Осиёдаги минтақалараро хавфсиз транзакцияларни таъминловчи «банк хаб»ига айлантириши мумкин.
 
Депутат, шунингдек, банк соҳасидаги муаммолар ҳақида ҳам гапирган. Унинг фикрича, юридик шахслар ва фуқаролар томонидан кўтарилаётган кўплаб масалаларнинг илдизи банкларга бориб тақалган. Президент қарори эса саноқсиз рухсат олиш тартиб-таомилларининг бартараф этилиши, банк муассасасига мижознинг ҳужжатсиз киришига имкон яратган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Депутат банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар