Бунда суғурта, коммунал хизматлар ва соғлиқни сақлаш тизимига харажатларнинг ортиши мамлакат бюджетига ортиқча юк бўлиб тушади.
Яна 10 йилдан кейин Хитойда ишчи кучи етишмаслиги ва ички истеъмолнинг камайиши кузатилиши айтилмоқда. Бунда суғурта, коммунал хизматлар ва соғлиқни сақлаш тизимига харажатларнинг ортиши мамлакат бюджетига ортиқча юк бўлиб тушади.
Давлат кенгаши томонидан тайёрланган демографик ривожланиш режасида қайд этилишича, 2030 йилга бориб Хитой аҳолисининг тахминан чорак қисмини 60 ёшдан ошганлар ташкил этиши кутилмоқда.
2010 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олишда бундай ёш таснифига кирувчилар аҳолининг 13,3 фоизини ташкил этиши аниқланган эди.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ўн йилдан кейин мамлакат аҳолисининг 36 фоизини 45-59 ёшлилар ташкил қилади. 2010 йилда эса бу кўрсаткич 20 фоизга тенг бўлган эди. 2030 йилга бориб 14 ёшдан кичик болаларнинг аҳоли таркибидаги улуши атиги 17 фоиз бўлиши кутилмоқда.