Хорижий инвесторларга улкан божхона ва солиқ имтиёзларини берадиган Ўзбекистон иқтисодий ҳудудларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратишига ишонч билдирилди.
Ҳиндистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Прити Саран бошчилик қилди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати батафсил кўриб чиқилди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон Ҳукуматлараро комиссияси 11-йиғилишининг келишилган муддатларда ўтказилиши ўзаро манфаатли савдони кенгайтириш, ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар, шу жумладан, хорижий инвесторларга улкан божхона ва солиқ имтиёзларини берадиган Ўзбекистон иқтисодий ҳудудларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратишига ишонч билдирилди.
Ўзбекистон делегацияси ҳиндистонлик ҳамкасбларининг илтимосига кўра, уларни Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг асосий мазмуни билан таништирди. Ушбу стратегияни амалга оширишда Ҳиндистон вакиллари ҳам иштирок этиши мумкинлиги эътироф этилди.
Маслаҳатлашувлар давомида дипломатлар томонларни қизиқтирган бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқишди.