Лондондаги Вестминстерда жойлашган парламент биносига ҳужум қилган террорчи Холид Масуд экани аниқланди.
52 ёшли Масуд Вест Мидлендс ҳудудида яшаб келган. У 22 март куни Вестминстер кўпригида автомобиль бошқариб, бир нечта одамларни босиб кетган. Сўнг парламент биноси олдига келиб, полиция ходимини пичоқ билан яралаган, ўзи эса иккинчи полициячи томонидан отиб ташланган.
Лондон ва Бирмингемда ушбу терактга алоқадор 7 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.