Эбонини севимли қўшиқчиси билан учраштириш мақсадида унинг дўстлари бир неча кун аввал ижтимоий тармоқда #ebobmeetsbeyonce хэштегини оммалаштиришди.
Яқинда актёр Жорж Клуни қариялар уйида яшайдиган 87 ёшли мухлисини бориб кўрганди. Ундан сўнг эса хонанда Бейонсе FaceTime қўл телефони иловаси орқали юқори синф ўқувчиси Эбони Бэнкс билан суҳбатлашиб, унинг орзусини амалга оширди.
Эбонида ўта камёб саратон турининг 4-босқичи аниқланган бўлиб, айни вақтда Андерсон саратон касалликлари марказида даволанмоқда.
Бейонсе Эбони учун чинакам қаҳрамон. Унинг синфдошлари, дўстлари бундан хабардор эдилар. Шу сабаб, бир неча кун аввал, Би (ОАВ ва мухлислар Бейонсни Би деб аташади) эътиборини тортиш ва Эбонини севимли қўшиқчиси билан учраштириш мақсадида унинг дўстлари ижтимоий тармоқда #ebobmeetsbeyonce хэштегини оммалаштиришди. Бу ҳақда “Hellomagazine” хабар қилди.
Кеча, 22 март куни Бейонсе мухлиси билан FaceTime орқали боғланди. Орадан кўп ўтмай, Эбони Twitter орқали унга Бейонсе билан ғойибона бўлса-да, учрашишда ёрдам берган дўстларига миннатдорлик билдирди.