...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади


19:58, 23.03.2017 Бу қизиқ
 3 668

Ҳафта охирлаб қолди. Об-ҳавонинг авзойи бироз бузуқроқ.

Бу ҳафта об-ҳаво ўз инжиқлигини кўрсатди. Гоҳ қуёш чарақлаб, кун илиқлашса, гоҳида ёмғир ҳам ёғди. Эртага, 24 март куни бизни қандай об-ҳаво кутяпти?
 
24 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +20... +22, кечаси эса +8... +10 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво очиқ бўлиб, ёнғиргарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +15... +20, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво булутли бўлиб, ҳарорат кундузи +17... +22, кечаси эса +5... +10 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +9... +14, кечаси +3... +8 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, чақмоқ чақади. Ҳаво ҳарорати кундузи +17... +22, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам баъзи туманларда ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!