...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳазрати Имом мажмуасида Ислом тараққиёт маркази ташкил этилади


19:14, 14.04.2017 Жамият
 2 589

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташрифи давомида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида Ислом тараққиёт марказини ташкил этиш ҳақида гапирди.

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуини зиёрат қилиб, мажмуа ҳудудида барпо этилаётган халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилиш лойиҳаси билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишар экан, ўз тавсияларини берди.
 
Учрашувда Бухородаги Мир Араб мадрасасининг ҳам қадимги мавқеини тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Унинг биносини таъмирлаш ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.
 
“Пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида Ислом тараққиёт марказини ташкил этмоқчимиз. Ушбу масканда ҳам Имом Бухорий халқаро маркази каби халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга, буюк аждодларимиз ислом таълимотига беқиёс ҳисса қўшганини аниқ мисоллар билан кўрсатиш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.  
 
Учрашувда Имом Бухорий мажмуаси атрофида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини реконструкция қилиш лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу зиёратчилар учун қўшимча қулайлик яратиб, ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
 
Давлат раҳбари Махдуми Аъзам зиёратгоҳидан Имом Бухорий мажмуигача бўлган йўл бўйида икки қаватли замонавий уйлар ва ижтимоий объектлар қуриш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.  

Теглар:Ҳазрати Имом Ислом тараққиёт маркази Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар