Мудофаа вазирлигида ҳар ойнинг тўртинчи душанба куни “Автомобилсиз кун” деб эълон қилинди
Мудофаа вазири вазирлик қўшинларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзоланган.
Эндиликда вазирлик тизимидаги ҳарбий автотранспорт воситалари видеорегистраторлар билан жиҳозланади, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида уларни қўллаш бўйича норматив тартиб белгиланади.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузганлар бўйича жавобгарлик кучайтирилади. Мудофаа вазирлигида йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими яратилади.