Бекор қилинган парвозлардан ташқари яна юзлаб рейслар кечиктирилган.
Кеча, 16 июль куни Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги “Шоуду” аэропортида деярли 650 та рейс бекор қилинган ва 129 та рейс кечиктирилган. Пекинда бир неча кундан бери кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўляпти.
Маълумотга кўра, бугун, 17 июль куни 364 та парвоз бекор қилинган, 113 таси кечиктирилган. Кирувчи парвозларда 16 рейс тўхтатиб қўйилган, 279 та рейс бекор қилинган.
Пекин метеорология маркази шаҳарнинг турли районларида хавфнинг кўк ва сариқ огоҳлантириш даражаларини жорий қилган. Ноқулай об-ҳаво чоршанба куни ҳам сақланиб қолиши айтилган.