Халқаро Миграция Ташкилоти делегацияси Ўзбекистонга келди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўла қонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ХМТ делегациясига маълум қилинди. Бундай ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
ХМТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ҳукумати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.