...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарихда илк марта! Ўзбекистондан яна бир мутахассис жаҳон чемпионатига боради


11:57, 02.04.2018 Спорт
 5 901

Куни-кеча Ўзбекистондан Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Россияга борадиган бўлганди.

2018 йилнинг 14 июнь куни Россияда Жаҳон чемпионати баҳсларига старт берилади.
 
Аввалроқ, ФИФА ташкилоти мазкур мундиалда ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган бўлиб, рўйхатда Ўзбекистондан Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар борлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Эндиликда ФИФА ташкилотидан яна бир хушхабар келди, аниқроғи, жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик мутахассис мундиал ўйинларида комиссар сифатида ишлайди.


 
ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан яқин алоқалар ўрнатгани натижасида ташкилот ўзбекистонлик мутахассисларга Халқаро мусобақаларда ишлаш учун имконият тақдим этди.
 
Яъни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқармаси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган Олим Арифов ЖЧ-2018 мусобақасига комиссар сифатида расман таклиф қилинган.
 
Шуни айтиб ўтиш керакки, бугунга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.
 
“Албатта, ФИФА томонидан келган таклифдан жуда хурсандман. Бу жуда катта ишонч ва шу билан бирга катта масъулият ҳам. Ўз ўрнида юртимизда футболга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётгани таъкидлаган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти томонидан футболни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида қайд этиш керак.
 
Ислоҳотлар натижасида биз каби мутахассисларга янгидан-янги имкониятлар яратилмоқла. Бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, билдирилган ишончни оқлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишга ваъда берамиз”, дейди Олим Арифов.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олим Арифов ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!