...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йил бошидан бери Сурияга 600 киши қайтиб келди


11:52, 12.08.2017 Олам
 2 559

Уларнинг 80 фоизи мамлакат ичида кўчириб ўтилган фуқаролар бўлса, қолганлари Туркия, Ливан, Иордания ва ироқлик қочоқлардир.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълум қилишича, 11 миллиондан ортиқ сурияликлар, яъни мамлакат аҳолисининг қарийб учдан икки қисми Суриядан ташқарида истиқомат қилади.
 
2017 йилда 600 дан ортиқ суриялик қочоқлар ўз уйларига қайтиб келди. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти хабар берди.
 
Уларнинг 80 фоизи мамлакат ичида кўчириб ўтилган фуқаролар бўлса, қолганлари Туркия, Ливан, Иордания ва ироқлик қочоқлар ҳисобланишади.
 
Қайтишларига сабаб эса, қочоқларнинг ўз мулкларини ҳимоя қилишга бўлган умид ва Суриянинг иқтисодиёти, ҳавфсизлиги аввалгига нисбатан яхшиланаётганига бўлган ишончдир. 
Нигина Ҳакимова 

Теглар:Туркия Ливан Иордания Сурия Халқаро миграция ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!