Ташкилотнинг вакилликлари Ўзбекистоннинг икки шаҳрида очилади.
Халқаро миграция ташкилоти Ўзбекистон фуқароларининг Россия ва Европа мамлакатларида ишга жойлашишга ёрдам беради. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, вазирлик ХМТ делегацияси билан музокаралар ўтказган. Томонлар хориждаги Ўзбекистон меҳнат мигрантларининг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини кўриб чиқилган.
ХМТ вакиллари Россия Федерациясида бундан ишлар аллақаон бошлаб юборилганини таъкидлаган. РФнинг масъул давлат идоралари билан музокаралар олиб борилаётгани қайд этилган.
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон фуқаролари учун Польшага меҳнат визаларини орттириш, Чехия, Словакия, Канада, Австралия ва Скандинавия давлатлари билан меҳнат миграциясида алоқаларни ривожлантиришда ташкилот билан бирга ҳаракатланиш юзасидан ҳам фикр алмашганлар.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Тошкент ва Термиз шаҳарларида ХМТнинг вакилликлари очилиши режалаштирилган.
Расмий маълумотларга кўра, 33 миллион аҳолиси бор Ўзбекистоннинг 1,2 миллион фуқароси хорижда меҳнат қилади.

Суннатилла Абдуллаев