...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: “Нетаняҳу Путин билан учрашади”


13:46, 08.10.2018 Олам
 1 950

Бўлажак учрашувда асосий масала Сурия бўлиши кутилмоқда.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди ва яқин орада икки давлат раҳбарлари учрашишга келишиб олдилар. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
 
“Бироз олдин мен президент Путин билан телефон орқали гаплашдим. Биз мамлакатларимиз армияси ўртасидаги муҳим алоқаларни мустаҳкамлаш учун яқин кунларда учрашамиз”, дея маълум қилган Нетаняҳу.
 
Бўлажак учрашувда асосий масала Сурия бўлиши кутилмоқда. Исроил Эроннинг бу давлат ҳудудида ҳарбий база қуришидан хавотирга тушиб қолган.
 
Бош вазир учрашув куни қачон ва қаерда бўлишини айтмаган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Владимир Путин Бинямин Нетаняҳу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!