...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳамкорликда чегаралар дахлсизлиги таъминланади


09:54, 17.08.2018 Жамият
 1 978

Ушбу тадбир давлат чегаралири хавфсизлигига таҳдид юзага келганида биргаликда бартараф этиш ҳамда наркотик моддалар олиб ўтилишини олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари биргаликда Афғонистон чегараларига яқин жойда “Жайхун-2018” номли махсус-тактик ҳарбий амалиёт ўтказди. Бу ҳақда Тожикистон МХДҚ чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев хабар берган.

Бундай тадбир икки давлат ўртасида илк бор ўтказилиши бўлиб, мамлакатларнинг Афғонистон билан чегаралари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда биргаликда жангариларга қарши курашиш мумкин.

Ушбу тадбир давлат чегаралири хавфсизлигига таҳдид юзага келганида биргаликда бартараф этиш ҳамда наркотик моддалар олиб ўтилишини олдини олишга қаратилган.

Икки давлат махсус хизматларининг чегара қўшинлари автомобил ва зирҳли танклар, ҳарбий-транспорт авияцияси ва чегара қўриқлаш катерларидан фойдаланган ҳолда амалиёт тадбирларини ўтказди.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари раҳбарлари ҳарбий-тактик амалиёт талбирларини мунтазам ўтказиш ва унинг истиқболлари бўйича муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюрганлиги ҳақида хабар берган эдик.   
Санжар Жўра

Теглар:Чегара МХДҚ ДХХ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар