...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳаж ва умрага бориш бўйича тарқалган гапларга асосли жавоб


20:07, 08.01.2018 Жамият
 7 092

Ҳажга борадиган номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўзи ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ аввал Ҳажга борган фуқаро қайта юборилмайди. Шунингдек, Умра зиёратига бормоқчи бўлган фуқаро сўнгги икки йил мобайнида Умра ёки сўнгги беш йил мобайнида Ҳаж тадбирига бормаган бўлиши керак.
 
Ҳаж тадбирига борадиган номзодларни саралаш ишлари бу мавсумдан камида 5 ой аввал бошланади. Ҳажга борадиган номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 7 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ туман бош имоми, маҳалла имоми, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, Хотин-қизлар қўмитаси ва “Нуроний” жамғармаси вакилларидан ташкил топади. Номзодлар мазкур ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади ва муносиблар танлаб олинади.
 
Номзод Ҳаж амалларини тўғри ва тўла-тўкис адо этиш учун етарли диний билимга эга бўлиши, маънавияти, одоб-ахлоқи билан маҳаллада обрў-эътиборли, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги соғлом муҳитни яхшилашда ибрат бўла олиши, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга лаёқатли бўлиб, маҳалла тадбирларида фаол иштирок этиши лозим.
 
Барча талабларга жавоб берадиган номзодлар бўйича 15 кун мобайнида жамоатчилик фикри ўрганилади. Улар томонидан билдирилган фикр ва эътирозлар 5 кун муддатда кўриб чиқилади. 

Теглар:Ҳаж Умра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар